Ўзгидромет: Тошкент ва Сирдарё вилоятларида ёғингарчилик кутилади

Бугун кундузи республика бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат Тошкент, Сирдарё вилоятларида ва кечга томон Фарғона водийси вилоятларида баъзи жойларда бироз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Баъзи жойларга туман тушади. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 5-10 даража илиқ, шимолда 3 даража совуқ, 2 даража илиқ бўлади.
Тошкент шаҳрида вақти-вақти билан бироз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 5-7 даража илиқ бўлади.
Тоғ олди ва тоғли ҳудудларида баъзи жойларда қор ёғади, туман тушиши мумкин. Тошкент ва Наманган вилоятларининг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи бор. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 0-5 даража илиқ бўлади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter