Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзгидромет: айрим ҳудудларда ёмғир ёғиши кутилмоқда

Ўзгидромет: айрим ҳудудларда ёмғир ёғиши кутилмоқда

Бугун, 26 сентябр куни Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик кутилмайди. Фақат Навоий вилоятида баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Бу ҳақда Ўзгидромет маълум қилмоқда.

Хабарда айтилишича, шамол 7-12 м/с тезликда эсади, республика бўйича баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучаяди, Қорақалпоғистонда шамолнинг кучайиши 21-23 м/с га етиши мумкин, айрим жойларда чанг тўзонлар кузатилиши мумкин.

Ҳаво ҳарорати 30-35 даражани, шимолида 20-25 даражани ташкил этади.

Тошкент шаҳрида ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади, кечга томон 12-15 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 32-34 даража бўлади.

Шунингдек, тоғли ҳудудларда ҳам ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучаяди, баъзида эса 21-23 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 22-27 даража бўлади. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг