Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистоннинг Босния ва Герцеговинадаги биринчи элчиси тайинланди

Ўзбекистоннинг Босния ва Герцеговинадаги биринчи элчиси тайинланди

Бугун, 14 апрель янги тайинланган элчи ушбу мамлакат Президиуми раиси Желька Цвияновичга ишонч ёрлиғини топширди.

Ушбу маросимдан сўнг бўлиб ўтган мулоқотда давлатлар ўртасидаги икки томонлама муносабатларни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди. Савдо-иқтисодий, маданий ва туризм соҳаларида ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Босния ва Герцеговина етакчиси Желька Цвиянович Ўзбекистонда Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ва уларнинг натижаларини юқори баҳолади.

Маълумот учун, Бахтиёр Ибрагимов бунгача ЎзбекистоннингАвстрия, Албания ва Словакиядаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси сифатида аккредитация қилинган эди. Хусусан, дипломат 2023 йил ноябрь ойида Австрия Президенти Александр Ван дер Белленга, 2025 йил январь ойида Албания Президенти Байрам Бегайга ва шу йилнинг март ойида Словакия Президенти Петер Пеллегринига ўзининг ишонч ёрлиқларини топширган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг