Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонликлар 6 ойда хориждан 107,5 млн долларлик смартфон харид қилган

Ўзбекистонликлар 6 ойда хориждан 107,5 млн долларлик смартфон харид қилган

Ўзбекистон 2023 йилнинг январь-июнь ойларида хориждан қиймати 107,5 млн AҚШ долларига тенг бўлган 1 млн 558,3 минг дона  мобил телефонлар импорт қилган.

Статистика агентлиги маълумотига кўра, бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврида 1 млн 331 минг дона ва 94,2 млн AҚШ долларига тенг бўлган.

Ўзбекистонга 2023 йилнинг январь-июнь ойларида энг кўп мобил телефон импорт қилган давлатлар:

  • Хитой – 1 389,5 минг дона
  • Ветнам – 148,8 минг дона
  • Ҳиндистон  – 14,2 минг дона
  • Қозоғистон – 2,4 минг дона
  • Тайвань – 1,6 минг дона 
  • Туркия  – 1,9 минг дона
  • Бошқа давлатлар – 1,4 минг дона

Маълумот учун, Ўзбекистонга 2022 йилнинг январь-декабрь ойларида хориждан қиймати 199 млн AҚШ долларига тенг бўлган 2,9 млн дона мобил телефон импорт қилинган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг