Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонлик олимлар пиёзнинг янги навини яратишди

Ўзбекистонлик олимлар пиёзнинг янги навини яратишди

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги «Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик» илмий-тадқиқот институти Андижон илмий-тажриба станцияси олимлари томонидан пиёзнинг «Малла» нави яратилди. Ҳозирда ушбу нав учун патент олиш учун ҳужжатлар топширилган. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати маълум қилди.

Қайд этилишича, ушбу нав интенсив усулда етиштирилаётгани билан ажралиб туради.

Янги пиёз навининг уруғи ерга мартнинг дастлабки ўн кунлигида сепилади. 15 сотих ер майдонига 10-12 килограмм пиёз уруғи сепилади, шу майдондан териб олинган пиёзбошчалар бир гектар майдонга етади. Пиёзбошчалар гилос катталигида бўлгандан сўнг йиғиб олинади. Пиёзбошчалар қуритилиб, алоҳида жойга олиб қўйилади. Сентябр ойининг биринчи декадасида пиёзбошчалар 70×10 схемада 4 қатордан гектарига 571,4 минг дона экилади.

Пиёзбошчалар экилганидан сўнг унга бир маротаба сув қўйилади. Шундан сўнг пиёзбошчалар кўкара бошлайди.

Қишнинг совуқ кунларида етиштирилгани учун пиёзларни ўташ шарт эмас, сабаби, ушбу мавсумда ўтлар ўз-ўзидан нобуд бўлади.

Экилган пиёзларга эрта баҳорда бир маротаба ишлов берилади. Шунингдек, бир маротабадан култивация ва чопиқ, енгил озиқлантириш ишлари амалга оширилади. Уни яна икки маротаба суғорилади.

Баҳорда, яъни 15 апрелда пиёз техник пишиб етилади ва аҳоли истеъмоли учун маҳаллий бозорларга чиқарилади. Янги пиёз навининг афзаллиги – у одатий пиёзларга қараганда бир ой олдин пишиб етилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг