Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон Халқаро молия корпорациясидан 500 миллион долларга яқин маблағ олади

Ўзбекистон Халқаро молия корпорациясидан 500 миллион долларга яқин маблағ олади

Ўзбекистон молия ва энергетикани ривожлантириш учун Халқаро молия корпорацияси(ҲМК) дан деярли ярим миллиард доллар миқдорида маблағ олади. Бу ҳақда Ўзбекистон Инвестициялар ва ташқи савдо вазирилиги хабар берди.

Жорий йилнинг 28 сентябрь куни Ўзбекистон инвестициялар ва ташқи савдо вазири ўринбосари Жамшид Хўжаэв Халқаро молия корпорациясининг Европа ва Марказий Осиё бўйича директори Вибке Шлемер билан учрашди.

Қайд этилишича, ХМКнинг жорий портфели банк, молия, энергетика, тўқимачилик, озиқ-овқат, кимё, мебель, кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш йўналишлари бўйича умумий қиймати 480 миллион долларлик 28 та инвестиция лойиҳасини, шунингдек, молия ва энергетика соҳаларида умумий қиймати 474 миллион доллар бўлган 5 та лойиҳаларни ўз ичига олади.

ХМК раҳбариятига молиявий бозорларни ривожлантиришдаги техник кўмак, агробизнес, транспорт, соғлиқни сақлаш ва энергетика соҳаларидаги ДХШ лойиҳаларини қўллаб-қувватлаганликлари, шу жумладан 3 та қуёш электр станцияси ва эстродиол электр станциясини қуриш бўйича халқаро тендерлар учун миннатдорчилик билдирилди.

Томонлар Ўзбекистонда гендер тенглигини таъминлаш ва аёлларнинг ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтириш, жумладан, аёллар тадбиркорлиги учун қулай шарт-шароитлар яратиш учун We-Fi дастуридан фойдаланиш орқали ҳамкорликни муҳокама қилдилар.

ХМК инвестиция муҳитини яхшилаш, тармоқларнинг инвестицион жозибадорлигини ошириш, шунингдек, саноатни жадал ривожлантиришга қаратилган таркибий ислоҳотларни амалга ошириш бўйича ҳамкорликни давом эттиришга тайёрлигини билдирди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг