Ўзбекистон пиёз экспортига киритган вақтинча чекловни бекор қилди
Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг маълум қилинишича, 2023 йил 15 мартдан пиёз нархи барқарорлашганлиги сабабли пиёз экспортига қўйилган вақтинчалик чеклов бекор қилинди.
Ҳисоб-китобларга кўра, 2023 йилнинг 20 январидан 30 апрелига қадар тиббий меъёрлар бўйича аҳолининг пиёзга бўлган истеъмол талаби ўртача 346 минг тоннани ташкил этади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда пиёз нархининг кескин ўсиши, аҳолининг ички истеъмол талабини қондириш ҳамда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 1 апрелига қадар пиёз экспортига вақтинча чеклов ўрнатилган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter