Ўзбекистон 8 ойда Хитойга қарийб 371 млн долларлик газ сотган
Январ-август ойларида Ўзбекистондан Хитойга газ импорти 370,57 миллион долларга тушган. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 40 фоизга кам деганидир.
ТАСС нашрининг Хитой Бош божхона бошқармасига таяниб маълум қилишича, мамлакатга газ импорт қилувчи давлатлар орасида Туркманистон ҳамон биринчи ўринни эгаллаб турибди: саккиз ой давомида 6,63 млрд долларлик (5 фоизга ўсиш) табиий газ сотилган. Иккинчи ўринда Россия (86,4 фоизга ўсиб, 4,46 млрд доллар), учинчи ўринда Мяньма (16,2 фоизга ўсиб, 993,94 млн доллар) қайд этилган.
Кейинги ўринларда эса Қозоғистон (2,3 фоизга пасайиб, 782,91 млн доллар) ва Ўзбекистон (40 фоизга пасайиб, 370,57 миллион доллар) бормоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter