Навоийдаги қамоқхонада 15 йилга «кесилган» маҳкум ўз жонига қасд қилди
Навоий шаҳридаги 4-сонли жазони ижро этиш колониясида 15 йил 1 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган маҳкум ўзининг кийимларидан сиртмоқ ясаб, ўз жонига қасд қилган.
Ҳолат юзасидан суд-тиббий экспертизаси тайинланган.
Вилоят прокуратураси берган маълумотга кўра, маҳкум М.О. шу йилнинг 7 октябри соат тахминан 01:35 ларда колония интизомий бўлинмаси (қамоқхона ички тартиб қоидаларини бузганлик учун жазо сифатида маҳкумларни алоҳида вақтинча сақлаш жойи, -таҳр.)нинг 2-ҳужрасида ўзининг кийимидан арқон ясаб, ётиш учун мўлжалланган ўрин жойидаги кроват темирига ўзини осиб, ўз жонига қасд қилган.
Маҳкум М.О. мазкур жиноят иши бўйича 2018 йил 30 июлда жиноят ишлари бўйича Андижон вилояти суди томонидан Жиноят кодексининг 25,97-моддаси 2-қисми «л» банди ҳамда 60, 61-моддалари билан айбдор деб топилиб, 15 йил 1 ой муддатга озодликдан маҳрум қилинган бўлган.
Маҳкум ушбу жиноий ишига қадар ҳам ЖКнинг бир нечта моддалари билан муқаддам 4 маротаба судланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Навоий махсус прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter