Наманганда металл қуйиш цехида портлаш содир бўлди. Қурбонлар бор
15 февраль, чоршанба куни Наманган туманида жойлашган чўян қуйиш цехидаги парогенератор (автоклав) да пар босими ортиб кетиши туфайли портлаш содир бўлган.
Оқибатда ушбу цехда ишлаётган 1 нафар ишчи тан жароҳати олган, 2 нафари ҳодиса жойида вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 257-моддаси 2-қисми «а» банди (Меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилди.
Ҳозирда Наманган туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter