Наманганда ҳамкасблари номига кредит олиб тўламай юрган «замдиректор» ишдан олинди
Бир муддат олдин ижтимоий тармоқларда Наманган туманидаги 27-сонли мактабнинг ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари З. А.нинг фаолияти ўрганиб чиқилиши кераклиги, сабаби мактабда иш фаолияти давомида қўл остида ишлаётган ўқитувчи ва ходимларнинг номидан кредит олиб, ўз вақтида кредитни бартараф этмасдан келаётгани айтилган хабар тарқалган.
Номига кредит олинган педагог ҳамда ходимлар эса кредит тўловини ўз ҳисобидан тўлаб келишган.
Вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси берган маълумотга кўра, ишчи гуруҳ томонидан олиб борилган ўрганишда юқоридаги ҳолат ўз тасдиғини топган.
«Вазифасига нисбатан совуққонлик билан ёндашган муассаса директорининг ўринбосари лавозимидан озод қилинди», – дейилади расмий хабарда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter