Наманганда 28 ёшли ҳоким ўринбосари вафот этди
Наманган вилояти Давлатобод туман ҳокимининг инновацияларни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келган 28 ёшли Қаюмов Абдурасул Қудрат ўғли жорий йил 23 феврал куни вафот этган.
Унинг вафотига нафас етишмовчилиги сабаб бўлгани ва у Республика кўп тармоқли шошилинч тиббий ёрдам маркази Наманган филиалида вафот этгани маълум қилинди.
Абдурасул Қаюмов 2022 йил 16 августдан буён Давлатобод туман ҳокимининг ўринбосари сифатида фаолият юритиб келаётган бўлган.
Каюмов 1995 йил Наманган шаҳрида туғилган. 2018 йил Малайзия Лимкоплинг ижодий технология университети (кундузги) тамомлаган. Ҳокимликдаги вазифасига қадар у Давлатобод тумани ҳокимлиги Инвестиция ва ташқи савдо бўлими бошлиғи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter