Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Муҳиддин Жўраев Фарғонада жиноятчиликка қарши курашиш ўрнига рақамларни сунъий камайтириб келган

Муҳиддин Жўраев Фарғонада жиноятчиликка қарши курашиш ўрнига рақамларни сунъий камайтириб келган

Фарғона шаҳрида бўлиб ўтаётган Ички ишлар вазирлигининг кенгайтирилган ҳайъат йиғилишида яна қатор масалалар кўтарилди.

Жумладан, давлат раҳбари, вилоят ИИБ бошлиғини нега ишдан олгани ҳақида тўхталди.

«Ушбу йиғилиш бежизга Фарғонада ўтказилмаяпти. Чунки бугун барча йўналишлар бўйича энг кўп тилга олинган ҳудуд бу Фарғона бўлаяпти.

Сабаби, вилоятдаги криминоген вазият ачинарли ҳолда. М.Жўраев эса шу пайтгача жиноятчиликка қарши курашиш ўрнига статистикани сунъий камайтириш билан шуғулланиб келган. Вилоятда жиноятларни рўйхатга олмаслик орқали уларни яшириш оддий ҳолга айланиб қолган», – дейди Президент.

Шунингдек, йиғилишда жиноятчиликка қарши курашиш бўйича ўзига юклатилган вазифаларга совуққонлиги, коррупция ҳолатларига йўл қўйгани ва мансаб ваколатидан шахсий манфаатларида фойдаланиб келганлиги учун Қўқон шаҳар ички ишлар бошқармаси бошлиғи ва унинг биринчи ўринбосари, Қўқон шаҳар ички ишлар жамоат тартибини сақлаш бўлими командири ўринбосари, Ўзбекистон тумани ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимидан озод қилинди.

Бундан ташқари, вилоят прокурорининг ички хавфсизлик бўйича ёрдамчиси, вилоят прокуратураси иқтисодий қонунчилик ижроси устидан назорат бўлими бошлиғи, вилоят прокурорининг вояга етмаганлар ишлари бўйича ёрдамчиси, Риштон тумани прокурори ишдан олинди.

Бош прокуратура ва Давлат хавфсизлик хизматига уларнинг фаолиятига қонуний баҳо бериб, тергов ҳаракатларини бошлаш топширилди.

Шунингдек, қўл остидаги ходимлари ҳамда ички ишлар идораларида қонун ижроси устидан назоратни сусайтириб юборгани учун Фарғона вилояти прокурори Б.Исмоиловга ҳайфсан берилди.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг