Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

МДҲ давлатлари раҳбарларининг норасмий учрашуви бўлиб ўтадиган сана маълум бўлди

МДҲ давлатлари раҳбарларининг норасмий учрашуви бўлиб ўтадиган сана маълум бўлди

Санкт-Петербургда ҳар йили ўтказиб келинаётган МДҲ давлатлари раҳбарларининг норасмий учрашувининг жорий йилгиси 26-27 декабрь кунлари бўлиб ўтади. Бу ҳақда МДҲ ижроия қўмитаси раиси Сергей Лебедев маълум қилди.

«Кейинги ҳафта Санкт-Петербургда МДҲ давлатлари раҳбарларининг муҳим норасмий учрашуви бўлиб ўтади. Ушбу учрашув Россия президентининг таклифига биноан, 26-27 декабрь кунлари бўлиб ўтади. Умид қиламизки, бу ҳамкорлигимизга қўшимча туртки беради», – деган Лебедов «РИА Новости»га берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, МДҲ давлатлари раҳбарларининг охирги норасмий учрашуви жорий йилнинг 7 октябрида, Путиннинг туғилган куни муносабати билан ташкил этилган ва унда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев, Озарбайжон президенти Илҳом Алиев, Арманистон бош вазири Никол Пашинян, Беларус президенти Александр Лукашенко, Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев, Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон ва Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедовлар қатнашган эдилар.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг