Мавсум бошланди: фарғоналикнинг хонадонида 400 млн сўмлик «пақилдоқ» топилди
Фарғона вилояти ДХХ ва Миллий гвардия ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тадбирда хонадонида пиротехника воситаларини техника хавфсизлиги қоидаларига риоя қилмаган ҳолда сақлаб келаётган хонадон аниқланди.
Холислар иштирокида бўлиб ўтган тадбирда хонадон ҳовлисида сақланаётган 2 турдаги жами 5 мингдан зиёд пиротехника воситалари тегишли тартибда расмийлаштириб олинган.
Қайд этилишича, ушбу маҳсулотлар хорижда ишлаб чиқарилган ва тегишли ҳужжатларга эга бўлмаган. Уларнинг дастлабки қиймати 407 миллион сўмга баҳоланмоқда.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter