Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ЖССТ огоҳлантирган «Cold Out» сиропи Ўзбекистонга кириб келмаган – ССВ

ЖССТ огоҳлантирган «Cold Out» сиропи Ўзбекистонга кириб келмаган – ССВ

Бир муддат олдин Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) томонидан Ҳиндистонда ишлаб чиқарилган «Cold Out» йўтал ва шамоллашга қарши сиропи хавфли деб топилгани ҳақида хабар берилган эди.

ССВ ҳузуридаги Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази мазкур дори воситаси Ўзбекистонда рўйхатдан ўтказилмаганини маълум қилди.

«Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази Ҳиндистоннинг «Fourrts Laboratories» томонидан ишлаб чиқарилган мазкур дори воситаси Ўзбекистон Республикасида давлат рўйхатидан ўтказилмаганлигини маълум қилиб, ижтимоий тармоқларда тарқалаётган хабарлар юзасидан юртдошларимиз хавотирга тушмасликларини билдиради», – дейилади хабарда.

Қайд этилишича, амалдаги тартибга кўра, дори воситаларининг, тиббий буюмларнинг ва тиббий техниканинг тиббиёт амалиётида қўлланилишига, қоида тариқасида, улар давлат рўйхатидан ўтказилгандан кейингина рухсат этилади.

Эслатиб ўтамиз, 2022 йилнинг декабрида Ҳиндистоннинг Marion Biotech компаниясига тегишли «Док-1 Макс» дори воситасининг таркибидаги қўшимча ёт моддалар сабабли Ўзбекистонда 20 нафар бола вафот этган эди.

ССВ маълумотига кўра, 2023 йил февраль ойидан бошлаб, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган ва хориждан кириб келаётган сироп шаклидаги дори воситалари таркиби диэтиленгликол (ДЭГ) ва этиленгликол (ЭГ) заҳарли моддалари бўйича чуқур текширилиб, бу борада қатъи назорат ўрнатилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг