Жиззахда 57 нафар фуқаро овқатдан заҳарланди
Жорий йилнинг 25-26 июнь кунлари Жиззах вилоятида 57 нафар фуқаро ресторанда овқатланиш натижасида заҳарланган. Бу ҳақда Жиззах вилоят прокуратураси хабар берди.
Вилоят прокуратурасининг қайд этишича, 25-26 июнь кунлари 57 нафар фуқаро вилоят юқумли касалликлар шифохонасига ич кетиш ва тана ҳарорати кўтарилиши шикоятлари билан мурожаат қилган.
Дастлабки лаборатория текшируви хулосасига кўра, фуқароларга «Ўткир диарея» овқатдан заҳарланиш ташхиси қўйилиб, тиббий муолажаларни амалга ошириш учун фуқароларнинг барчаси шифохонага ётқизилган.
Беморларнинг 11 нафарига тиббий ёрдам кўрсатилиб, уйига жавоб берилган, 46 нафари қониқарли аҳволда эканлиги маълум бўлган.
Жиззах шаҳар прокуратураси томонидан ўтказилаётган терговга қадар текширув давомида беморлар Жиззах шаҳридаги ошхоналарнинг бирида овқатланганлиги аниқланиб, ҳодиса жойидан олинган озиқ-овқат маҳсулотларининг намуналари бўйича ва барча беморларга нисбатан тегишли экспертизалар тайинланиб, соҳа мутахассислари жалб этилган.
Вилоят прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари устидан назорат ўрнатилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter