Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ЖИБ Тошкент шаҳар суди биносига бомба ўрнатилгани ҳақидаги хабар рад қилинди

ЖИБ Тошкент шаҳар суди биносига бомба ўрнатилгани ҳақидаги хабар рад қилинди

Бугун, 22 сентябрь куни Xabar.uz мухбирлари жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судида кўрилаётган «Док-1 Макс» иши бўйича якуни суд мажлисида иштирок этиш учун борганида суд биноси жойлашган ҳудуд ФВВ ва ИИВ ходимлари томонидан ўраб олингани, ичкарига ҳеч ким ўтказилмаётганига гувоҳ бўлишди.

Вазиятга гувоҳ одамлар, жумладан айрим ОАВлар ҳам ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида суд биносига бомба ўрнатилгани ҳақида хабар берилгани ва айни пайтда уни зарарсизлантириш ишлари кетаётгани ҳақида ёза бошлади.

Тошкент шаҳар ИИББ мазкур вазиятга расмий изоҳ бериб, хавотирга ўрин йўқлигини билдирмоқда.

Расмий тушунтиришга кўра, пойтахтдаги айрим суд биноларида Тошкент шаҳар суди, ИИББ, Миллий Гвардия ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари билан ҳамкорликда ўқув машғулотлари ўтказилмоқда. 

«Бу каби ўқув машғулотлари шаҳримизда тинчлик ва осойишталикни таъминлаш, шунингдек стратегик объектларда хавфсизлик қоидаларига риоя этилишини текшириш мақсадида режали равишда амалга оширилмоқда», – дейилади расмий изоҳда.

Шунингдек, аҳолидан «хавфсизлик қоидаларига риоя этиш ва хавотирга берилмаслик ҳамда вақтинчалик ноқулайликлар учун узр» сўралган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг