Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Иссиқхоналар учун қўшимча 500 млн куб табиий газ етказиб берилади

Иссиқхоналар учун қўшимча 500 млн куб табиий газ етказиб берилади

2022 йил 29 октябрь соат 16:00 ҳолатига кўра, 586 та иссиқхона хўжаликлари билан шартнома тузилиб, табиий газ етказиб берилмоқда. Бу ҳақда «Худудгазтаъминот» АЖ ахборот хизмати маълум қилди.

Қайд этилишича, иссиқхона мажмуаларининг табиий газга бўлган эҳтиёжини қондириш учун «ЎзГазТрейд» АЖ томонидан «Ҳудудгазтаъминот» АЖга «зангори» ёқилғи етказиб бериш ҳажми оширилди. «ЎзГазТрейд» АЖ томонидан жорий мавсумда иссиқхона хўжаликларининг талабидан келиб чиққан ҳолда «Ҳудудгазтаъминот» АЖга 500 миллион куб метр табиий газ қўшимча етказиб берилади.

«Ҳудудгазтаъминот» АЖ томонидан куз-қиш мавсумида табиий газ билан барқарор таъминлаш мақсадида мамлакатнинг барча ҳудудларида 244 та ихтисослаштирилган авария-диспетчерлик бригадалари ташкил этилиб, малакали мутахассислар, асбоб-ускуналар ва махсус техникалар сафарбар этилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг