Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ички ишлар вазирлиги ходими ўлдирилиб, дарёга ташлаб кетилган

Ички ишлар вазирлиги ходими ўлдирилиб, дарёга ташлаб кетилган

Ички ишлар вазирлигида бошқарма тезкор вакили лавозимида ишлаган ходим ўзаро келишмовчилик натижасида икки нафар шахс томонидан қасддан ўлдириб кетилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси хабар берди.

Маълум бўлишича, ушбу ҳолат 2022 йил 29 сентябрь куни содир бўлган. Ички ишлар вазирлигида бошқарма тезкор вакили лавозимида ишлаган ходим ўзаро келишмовчилик натижасида икки нафар шахс томонидан қасддан ўлдирилиб, жасади Чирчиқ дарёсига ташлаб юборилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

Ўтказилган қидирув ҳаракатлари давомида жабрланувчининг мурдаси дарёдан топилган.

Гумонланувчилар процессуал тартибда ушланган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Терговга аралашиш ва тўсқинлик қилиш ҳолатларининг олдини олиш мақсадида бошқа тафсилотлар ошкор қилинмайди

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг