Ортиқхўжаев ҳокимликка қарашли бинони талабалар ётоқхонаси учун ажратди

Тошкент шаҳар ҳокими Ортиқхўжаев ҳокимликка тегишли бўлган бинони ДХШ асосида талабалар ётоқхонасини ташкил қилиш учун Тошкент давлат транспорт университети балансига ўтказиб бериш ҳақидаги қарорни имзолади.
Қарорга кўра, Ҳукуматнинг 2022 йил 9 сентябрдаги тегишли фармойиши ижроси доирасида университетга ҳокимликнинг Тошкент шаҳар Миробод тумани, Помир кўчаси, 34-уй манзилида жойлашган бино ва иншоотларини оператив бошқарув ҳуқуқи билан бепул берилади.
Мазкур бино ва иншоотлар жойлашган ҳудуднинг умумий майдони 4 648,0 кв.метрга тенг.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter