Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ҳар икки йилда бир «истиқболли кадрлар юзталиги» сараланади – лойиҳа

Ҳар икки йилда бир «истиқболли кадрлар юзталиги» сараланади – лойиҳа

Истиқболли бошқарув кадрларини саралаб олиш ва тайёрлаш бўйича «100 нафар илғор етакчи» дастури тасдиқланиши мумкин.

Бу борада Президентнинг «Истиқболли бошқарув кадрларини саралаб олиш ва тайёрлаш тизимини такомиллаштириш тўғрисида» қарори лойиҳасида белгилаб қўйилмоқда.

Унга мувофиқ 2023 йилдан бошлаб:

  • Дастур доирасида ҳар икки йилда бир марта 100 нафар салоҳиятли бошқарув кадрлари танлов асосида саралаб олинади, улар базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 баравари миқдорида бир марталик пул мукофоти билан рағбатлантирилади, махсус ўқув дастури асосида ўқитилади, маҳаллий ва хорижий стажировкага юборилади;
  • Дастурда олий маълумотга ва тегишли соҳада камида беш йил иш тажрибасига эга, 25 ёшдан 40 ёшгача бўлган (40 ёш ҳам қўшилган ҳолда) Ўзбекистон Республикаси фуқаролари иштирок этиши мумкин;
  • Дастурни муваффақиятли якунлаган ғолиблар Миллий кадрлар захирасига киритилади ҳамда раҳбарлик лавозимларига тавсия этиб борилади.

Лойиҳанинг қабул қилиш орқали:

  • юқори даражадаги малакали ёш бошқарувчи кадрлар захираси шакллантириш;
  • давлат органлари ва ташкилотларига ҳамда маҳаллий давлат ҳокимият органларига қўйилган стратегик вазифаларни амалга оширилишига алоҳида эътибор қаратилади, ёш мутахассисларнинг давлат хизматига қизиқишини уйғотиб, уларнинг онгида давлат хизмати жозибадорлиги ошириш;
  • ёш раҳбар кадрларнинг ўз устида ишлаш орқали салоҳиятини ривожланишга замин яратиш кутилмоқда.
Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг