Фурқат Сидиқов океанортидаги учинчи давлатга ҳам элчи этиб тайинланди
Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчиси Фурқат Сидиқов ўриндошлик асосида мамлакатнинг Канададаги элчиси этиб тайинланди.
«Дунё» АА берган маълумотга кўра, Канада билан боғлиқ дипломатик масалалар Вашингтондаги қароргоҳда кўрилади.
Эслатиб ўтамиз, Фурқат Сидиқов май ойида Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчиси сифатида Президент Жо Байденга ишонч ёрлиқларини топширган эди. Шунингдек, у октябрь ойида Ўзбекистоннинг Бразилиядаги элчиси (қароргоҳи Вашингтонда) этиб тайинланганлиги тўғрисидаги ишонч ёрлиғи нусхасини топширган.
Фурқат Сидиқов 2017-2023 йилларда Ўзбекистоннинг АҚШ, шунингдек, ўриндошлик асосида Канада ва Бразилиядаги элчиси бўлиб ишлаган Жавлон Вахобов ўрнига тайинланган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter