Фарғонадаги воқеа ортидан 3 нафар ИИО ходими лавозимидан озод этилди
Фарғона шаҳридаги «Яндекс» ҳайдовчиси ва фуқаро ўртасидаги жанжал ортидан 3 нафар ИИО ходими эгаллаб турган лавозимидан бўшатилди. Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, ИИО ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан тайинланган хизмат текшируви якунига кўра, ўз хизмат вазифасини лозим даражада бажармаганликлари учун Фарғона вилояти ИИБ патруль-пост хизмати отряди сафдор ходимлари В.Н., Э.П ҳамда гуруҳ командири капитан З.О. эгаллаб турган лавозимидан бўшатилди.
Шунингдек, Жамоат хавфсизлиги хизмати жамоат тартибини сақлаш бошқармаси патруль-пост хизмати батальони командири Ҳ.С.га нисбатан «Хайфсан» интизомий жазоси қўлланилди.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 1 август куни Фарғона шаҳрида «Яндекс» ҳайдовчиси ва мижоз йўл ўртасида жанжаллашиб кетган эди. Кейинчалик, ҳайдовчи билан жанжаллашган шахс жавобгарликка тортилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter