Фарғонада хонадондан 5 миллион сўмлик тилла-тақинчоқларни ўғирлаган шахс ушланди
Фарғона вилояти Учкўприк туманида хонадонга ғайриқонуний равишда кириб, уйдан 5.000.000 сўмлик тилла-тақинчоқларни ўғирлаган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати маълум қилди.
Қайд этилишича, Учкўприк тумани. Янгиобод маҳалла ҳудудида яшовчи фуқаро Т.Н ИИБга мурожаат қилиб, унда 2022-йилнинг 16-декабрь кунидан 17-декабрь кунига ўтар кечаси номаълум шахс яшаш хонадонига ғайриқонуний равишда кириб, хонадонидан 5.000.000 сўмлик тилла-тақинчоқларини яширин равишда ўғирлаб, ҳодиса жойидан жойидан яширинганлигини маълум қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Учкўприк тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми «г» банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни Ю.У содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter