Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Фарғонада ўсмирларнинг наркотик билан ушлангани айтилганди. Видеони тарқатган шахс жаримага тортилди

Фарғонада ўсмирларнинг наркотик билан ушлангани айтилганди. Видеони тарқатган шахс жаримага тортилди

Ижтимоий тармоқларида 15-18 ёшдаги қиз ва йигитларнинг психотроп моддалар билан ушланганлиги ҳақидаги видеохабар тарқалган эди.

Фарғона вилояти ИИБ томонидан ўрганиб чиқилган мазкур ҳолат ўз тасдиғини топмаган.

Қайд этилишича, жорий йил 22 апрель куни Олтиариқ тумани Жарқўрғон МФЙда яшовчи фуқаро М.У 102 рақамига мурожаат қилиб, шу маҳалладаги ўзига тегишли бўлган боғ шийпонига номаълум шахслар жанжал қилиб, кириб олганлигини маълум қилган.

Ушбу хабар тегишли тартибда рўйхатга олиниб, юқоридаги манзилга профилактика инспекторлари етиб боришганда у ерда шу туманда истиқомат қилувчи Ф.М., Ж.О. ҳамда вояга етмаганлар М.Р ва Б.А.лар бор эканлиги аниқланиб, уларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 45,183-моддалари билан ҳужжатлар расмийлаштирилган ва жиноят ишлари бўйича Олтиариқ тумани судига юборилган.

Суд томонидан жорий йилнинг 4 майида уларнинг 2 нафарига юқоридаги моддаларга асосан БҲМнинг 3 баробари миқдорида жарима жазоси тайинланган.

Шунингдек, фуқаро Ф.М. туман ИИБга мурожаат қилиб, ушбу видеони ижтимоий тармоқларга тарқатган шахсни аниқлаб, қонуний чора кўришни сўраган.

Видеотасвирларни тарқатган Ҳ.Ҳ. аниқланиб, унга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 46-2-моддаси билан ҳужжатлар расмийлаштирилган ҳамда суд томонидан БҲМнинг 3 баробар миқдорида жарима жазосига тортилган.

Юқоридаги шахсларнинг ёнини кўздан кечириш жараёнида психотроп моддалар ёки совуқ қуроллар аниқланмаган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг