Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Фарғонада 5 миллиард 542 миллион сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланилгани аниқланди

Фарғонада 5 миллиард 542 миллион сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланилгани аниқланди

Фарғона вилояти Олтиариқ туманидаги АГТКШ 5 млрд 542 млн сўмлик ёки 27 минг 700 та хонадоннинг бир ойлик истеъмолига тенг ҳажмдаги табиий газдан ноқонуний фойдалангани аниқланди

МЧЖга қарашли 46-сонли АГТКШда газ сарфини ўлчаш комплексига ўрнатилган «торайтирувчи» қурилманинг кириш-чиқиш қисмидаги газ жўмракларига давлатлараро стандарт талаблари (ГОСТ 8.586-2005)га зид равишда «прокладка» ўрнатилганлиги маълум бўлди.

Мазкур ноқонуний ҳолат натижасида давлат манфаатларига етказилган зарар миқдори 5 млрд 542 млн сўм (5 млн 542 минг метр куб)ни ташкил этган.

Маълумот учун, ушбу ҳажмдаги табиий газ 27 минг 700 та хонадоннинг бир ойлик истеъмолига тенг.

Аниқланган ҳолат юзасидан расмийлаштирилган ҳужжатлар белгиланган тартибда ҳуқуқни муҳофаза этувчи органларга тақдим қилинган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг