Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Фарғона туманига янги ҳоким тайинланди

Фарғона туманига янги ҳоким тайинланди

Айни пайтда бўлиб ўтаётган Халқ депутатлари Фарғона туман кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Ҳамидулло Тожиевич Иномов туман ҳокими этиб тасдиқланди.

Ҳ. Иномов 1982 йилда Фарғона вилояти Бувайда туманида туғилган. 

У Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Кадрлар маъмуриятчилиги департаменти давлат органлари ва ташкилотларида кадрлар ишини мувофиқлаштириш бошқармаси бош инспектори вазифасида ишлаб келаётган эди. 

Эслатиб ўтамиз, жорий йил 27 сентябр куни Президент Администрацияси раҳбари иштирокидаги йиғилишда Фарғона туманининг собиқ ҳокими Ш.Мўминовнинг Ер муносабатларини тартибга солишга оид қонунчилик ҳужжатларига риоя этмагани, фаолиятида йўл қўйган бошқа жиддий қонунбузилиш ҳолатлари қаттиқ танқид остига олинган ва тегишли Президент қарори билан вазифасидан озод қилинган эди.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг