Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Энди ҳимоя ордери профилактика инспектори ташаббуси билан ҳам берилиши мумкин

Энди ҳимоя ордери профилактика инспектори ташаббуси билан ҳам берилиши мумкин

Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган хотин-қизларга ҳимоя ордерини беришга доир Ҳукуматнинг 2020 йил 4 январдаги 3-сон қарори билан тасдиқланган низомга қўшимчалар киритиш режалаштириляпти.

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори лойиҳасига кўра, бир календарь йил давомида икки ва ундан ортиқ марта тазйиқ ҳамда зўравонлик ҳолати аниқланганда профилактика инспектори ҳимоя ордерини ташаббус тартибида беради.

Қайд этилишича, бу аёлларга нисбатан оиладаги зўравонлик ҳолатларининг такрорланишини олдини олиш, жабрланганлар ҳимоясининг таъминланишига янада хизмат қилади.

Шунингдек, таклиф этилаётган қарор лойиҳасининг қабул қилиниши тазйиқ ўтказган ва (ёки) зўравонлик содир этган ёхуд уларни содир этишга мойил бўлган шахс томонидан ҳимоя ордери талабларини бажарилишига, хотин-қизларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилинишини таъминлашга хизмат қилади.

Янги қарор лойиҳаси юзасидан Қирғизистон, Қозоғистон ҳамда Грузия Республикаларининг қонунчилик тажрибалари ўрганиб чиқилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг