Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ДХШ асосида боғча ташкил қилишга доир айрим тартиблар белгиланди

ДХШ асосида боғча ташкил қилишга доир айрим тартиблар белгиланди

Давлат-хусусий шериклик (ДХШ) асосидаги нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини ташкил этиш учун имтиёзли кредитлар лойиҳа ташаббускорларига табақалаштирилган фоиз ставкаларида ва шартларда ажратилади.

Бу борада Президентнинг ПҚ–316-сонли тегишли қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, имтиёзли кредитлар Тошкент шаҳрида – 10 йил муддатга, шу жумладан 2 йиллик имтиёзли давр билан йиллик 12 фоиз ставка бўйича, Нукус шаҳри, вилоятлар марказлари ва вилоятга бўйсунувчи шаҳарларда эса 10 йил муддатга, шу жумладан 2 йиллик имтиёзли давр билан йиллик 8 фоиз ставка бўйича ажратилади.

Туманларда эса 10 йил муддатга, шу жумладан 2 йиллик имтиёзли давр билан йиллик 5 фоиз ставка бўйича ажратилади.

Янги қарорга кўра, оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилоти ташкил этилиши рад этилмаса, ахборот тизимида автоматик шакллантирилган битим хусусий шерик ва давлат шериги томонидан электрон рақамли имзо орқали имзоланади.

Ҳужжатга мувофиқ, оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилоти ўз фаолиятини давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим давлат шериги томонидан имзоланганидан кейин бошлашга ҳақли.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг