Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Дўкондан 15 миллион сўм пулни ўмарган шахс ушланди

Дўкондан 15 миллион сўм пулни ўмарган шахс ушланди

Фарғона вилояти Риштон туманида савдо дўкондан 15.000.000 сўм пулларни ўғирлаган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Риштон тумани «Ёшлик» маҳалла ҳудудида яшовчи А.А ИИБга мурожаат қилиб, унда 2023 йилнинг 21 июнь куни номаълум шахс яшаш хонадони ёнида жойлашган савдо дўкони эшик ойнасини синдириш йўли билан ғайриқонуний равишда кириб, дўкон кассасидан 15.000.000 сўм пулларни яширин равишда ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинганлигини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Риштон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тадбирлар натижасида, ушбу жиноятни Ҳ.О содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг