Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Чанг пули» ҳақида эшитганмисиз: у кимларга тўлаб берилади?

«Чанг пули» ҳақида эшитганмисиз: у кимларга тўлаб берилади?

Ўзбекистон меҳнат қонунчилигида айрим соҳа ходимлари учун, халқ тили билан айтганда, «чанг пули» тўлаб берилиши кераклиги ҳақида биласизми? У кимларга тўлаб берилади?

Қуйида ушбу саволга Xabar.uz эксперти ТДЮУ Меҳнат ҳуқуқи кафедраси катта ўқитувчиси Муҳаммадамин Каримжонов жавоб берган.

Халқ таълими муассасаларида кутубхона фаолияти билан бевосита ишловчиларга эски китоблар фонди билан ишлаганликлари учун, халқ тили билан айтганда, қўшимча «чанг пули» тўлаб берилиши керак.

Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 29 сентябрдаги 490-сон қарорига 1-илова «Халқ таълими муассасаларининг қўшимча ҳақ тўланадиган ходимларининг лавозимлари рўйхати, қўшимча ҳақнинг турлари ва миқдорлари»нинг 23-бандига кўра, мактаблар, барча тур ва номдаги мактаб-интернатлар кутубхоначиларига ёки бошқа ходимларга дарсликларнинг кутубхона фонди билан шуғулланганликлари учун меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 3,6 фоизи (35 минг 280 сўм) миқдорида қўшимча ҳақ тўланади.

Кейинги ҳар бир 1500 нусха дарсликлар учун 5 фоиз, бироқ меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 10,6 фоизидан миқдорда кўп бўлмаган қўшимча ҳақ тўланади. 

Лекин, афсуски, амалиётда «чанг пули» фақат халқ таълими муассасаларидаги кутубхоначиларгагина тўлаб берилади. Масалан, олий ёки профессионал таълим тизимидаги кутубхоначилар учун бу тартиб амал қилмайди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг