Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бухорода мактаб директори пора билан қўлга тушди

Бухорода мактаб директори пора билан қўлга тушди

Бухоро вилояти Қоракўл туманидаги мактаб директори фаррошликка ишга қабул қилиш учун 900 минг сўм пора олаётганда ушланди. Бу ҳақда Бухоро вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Бухоро вилояти ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари ҳамкорликда ўтказган тезкор тадбир давомида Қоракўл туманидаги умумтаълим мактабларидан бирининг раҳбари, «Хўжакон» маҳалласида яшовчи, 1965-йилда туғилган Ж.Ф. ўз хизмат мавқеидан фойдаланиб, бошқа фуқаролар Б.M. исмли эркакни мактаб қоровули, Н.С. исмли аёлни фаррош вазифасига ишга қабул қилганлиги эвазига ушбу мактаб хўжалик ишлари бўйича мудираси X.Г. орқали уларнинг бир ойлик маошлари миқдорига тенг кимёвий ишлов берилган 900.000 сўм пулларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 210-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг