Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бухоро чўлларига 1,5 мингга яқин йўрға тувалоқ қўйиб юборилди

Бухоро чўлларига 1,5 мингга яқин йўрға тувалоқ қўйиб юборилди

Жорий йилги куз мавсумида Бирлашган Араб Амирликларига қарашли бўлган «Амирликларнинг йўрға тувалоқни асраш маркази»да кўпайтирилган йўрға тувалоқларнинг 1500 таси тур учун мақбул деб ҳисобланган Бухоро вилоятининг олис чўл ҳудудларига қўйиб юборилди.

Қайд этилишича, 2007 йилда ташкил этилган мазкур марказда ҳар йили 3-4 мингга яқин қушлар кўпайтирилмоқда. Бу ерда инкубация усулида етиштирилаётган тувалоқлар ёввойи табиатда яшаш, ўзларининг озуқаларини топиш, йиртқич ҳайвонларни таниб олиш ва улардан ўзларини ҳимоялаш кўникмаларига ҳам эга бўлишади.

Қушларнинг қўйиб юборилиши ҳар йили эрта баҳорда ёки кузда, сентябрь ойининг ўрталарида амалга оширилади.

Маълум қилинишича, тувалоқларга уларнинг тарқалиши, омон қолиши ва ёввойи популяцияга интеграциялашувини вақти-вақти билан ўрганишни давом эттириш учун сунъий йўлдош трансмиттерлари ўрнатиб чиқилган.

«Бухородаги ушбу марказда келгусида қуш турларини кўпайтириш, ноёб саналган жонзотларни она табиат бағрига қўйиб юбориш, бу орқали флора ва фауна дунёсини қайта тиклаш бўйича ҳам режалар ишлаб чиқилмоқда», – дейилади хабарда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг