Бортида 265 йўловчи бўлган Тошкент-Истанбул рейси техник сабабга кўра бекор қилинди
Ижтимоий тармоқларда Тошкент-Истанбул рейси бекор қилингани, 400 нафарга яқин одам 12 соатдан бери аэропортда кутаётгани айтилган видео тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан «Uzbekistan Airports» расмий муносабат билдирди.
Маълум қилинишича, бортида 265 нафар йўловчи бўлган А-333 самолёти Тошкент вақти билан 02:35 да ҳавога кўтарилиши керак бўлган. Бироқ самолётда техник носозлик аниқлангани сабабли парвоз кечиктирилиб, йўловчилар кутиш залига жойлаштирилган ва иссиқ овқат билан таъминланган.
Эрталаб авиакомпания ушбу рейсни бекор қилишга ва йўловчиларни бошқа рейсларда Истанбулга ташишга қарор қилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter