Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Бизнес автобус»да жиззахлик касб-ҳунар коллежи битирувчиларининг бандлиги таъминланди

«Бизнес автобус»да жиззахлик касб-ҳунар коллежи битирувчиларининг бандлиги таъминланди

Жиззах вилоятидаги касб-ҳунар коллежи битирувчилари жамлаган “Бизнес автобус” вилоятнинг йирик корхона ва заводларига йўл олди. Бу ҳақда Ёшлар иттифоқи Жиззах вилоят Кенгаши матбуот хизмати маълум қилди.

20 ноябрь куни Дўстлик туманидан бошланган “Бандлик ва бизнес автобус” лойиҳаси доирасида 200 нафар ёшлар қамраб олинди. Лойиҳа доирасида ёшлар Дўстлик туманидаги “IN STYLE” Ўзбекистон-Туркия қўшма корхонасига саёҳат уюштишди.

Асосан трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқаришга мўлжалланган корхонада битирувчилар корхона тарихи ва ишчиларнинг меҳнат шароити, маоши, техника хавфсизлиги ва кунлик фаолиятлари билан яқиндан танишди.

“Корхона ҳали тўлиқ қувватда ишга тушгани йўқ. Яна 500 нафар ишчи ходим олиш имкониятимиз бор, ходимларимиз, асосан, ёшлардан иборат. Бугунги лойиҳа доирасида ҳам 3 нафар битирувчи билан шартнома имзоладик. Ҳозир экспортбоб маҳсулотлар ишлаб чиқариб, хорижга экспорт қиляпмиз. Ўтган ойдан бошлаб Германияга ҳам экспортни йўлга қўйдик, - дейди корхона бош директор ўринбосари Зоиржон Шарипов”.

Корхона ишчилари сафига қўшилган Хуршида Бердиева шундай дейди:

“Дўстлик қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежини тамомлаб, 2016 йилдан буён ишсиз эдим. Бандлик ҳафталиги эълон қилинганини коллежда ўқиётган синглимдан эшитдим. “IN STYLE” корхонасида ишлаш иштиёқим кучли бўлгани учун биринчилардан бўлиб лойиҳада иштирок этдим. Корхона ходимларнинг иш шароити менга жуда ёқди. Меҳнати ҳам қийин эмас экан. Мен корхона билан меҳнат шартномасини имзоладим”.

Маълумот учун Жиззах вилоятида 76 касб-ҳунар коллежи бўлиб, уларни 2018-2019 ўқув йилида 19 минг 698 битирувчи тамомлайди. Эслатиб ўтамиз, “Бандлик ва бизнес автобус” лойиҳаси вилоятнинг барча туманларида ўтказилади.

Шоҳида Даманова

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг