Барча ходимлар «Янги йил» байрамида кетма-кет 4 кун дам олиши мумкин
Президентнинг 2022 йил 23 декабрдаги «2023 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида»ги ПФ-270-сон Фармонига кўра, 30 декабр — шанба 6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун қўшимча дам олиш куни этиб белгиланган.
Демак, шунда Янги йилда иш ҳафтасининг туридан қатъи назар барча ходимлар кетма-кет 3 кун дам олишлари аниқ: 30 декабр — шанба, 31 декабр — якшанба, 1 январ — душанба (Янги йил).
«2024 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида»ги Президентнинг фармони лойиҳасига кўра, 2024 йилда 5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун дам олиш кунлари қуйидаги тартибда кўчирилиши мумкин:
6 январ — шанба кунидан 2 январ — сешанба кунига. Шунда 2 январ сешанба 5 кунликлар учун дам олиш ҳисобланиб, 6 январ — шанба эса иш куни бўлади.
6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун эса 2 январ сешанба қўшимча дам олиш куни сифатида белгиланиши мумкин.
Яна бир бор қайтарамиз, бу фармон лойиҳасига кўра. Фармон эълон қилинса, барчаси аниқ бўлади.
Муҳаммадамин КАРИМЖОНОВ,
ТДЮУ Меҳнат ҳуқуқи кафедраси катта ўқитувчиси
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter