Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

БААда аёлларни фоҳишаликка жалб қилиб келган аёл Ўзбекистонга қайтариладиган бўлди

БААда аёлларни фоҳишаликка жалб қилиб келган аёл Ўзбекистонга қайтариладиган бўлди

Бирлашган Араб Амирликларида жиноий гуруҳ тузиб, ўбекистонлик аёлларни фоҳишаликка мажбурлаб келган аёл мамлакатдан депорт қилинадиган бўлди.

Маълум бўлишича, Интерполнинг Тошкент ва Абу-Дабидаги ММБларининг ҳамкорликдаги ҳаракатлари натижасида халқаро қидирувга берилган ушбу шахснинг депортация масаласи ҳал қилинди.

Аниқланишича, ушбу аёл онаси ва синглиси томонидан изланган, терговда шахсини аниқлашнинг имкони бўлмаган шахслар билан аввалдан тил бириктириб, аёлларни ноқонуний йўллар билан фоҳишалик билан шуғулланиш учун Бирлашган Араб Амирликларига жўнатиш бўйича уюшган жиноий гуруҳ тузишган. Жабрланувчиларни оиласи билан ажрашган ва моддий қийинчиликка дуч келган аёллар орасидан топишган. Шу тариқа, учинчи давлатлар орқали БААга олиб чиқиб, жабрланувчиларга яхши иш ваъда қилинган, бироқ Дубайга етиб келгандан сўнг уларнинг паспортини олиб қўйишар ва фоҳишалик билан шуғулланишга жўнатишарди.

Инерполнинг Тошкент ва Абу-Дабидаги ММБлари ўртасида ўтказилган келишилган ҳаракатлар ва келишув натижасида жиноятчи ҳибсга олингандан сўнг Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот идораларига топшириш учун депортация қилиш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг