Айрим ҳудудлар учун чиқиндиларни олиб кетиш тарифлари қимматлади
Экология вазирлиги ташаббуси билан айрим ҳудудлар учун қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича аҳолига кўрсатилган хизматлар учун тасдиқланган тўлов тарифлари белгиланди.
Жумладан:
- Тошкент вилоятининг жами 22 та шаҳар ва туманларида жисмоний шахслар учун 1 кишига ойлик 4 400 сўм (юридик шахслар учун 61 000 сўм(ҚҚС билан 68 320 сўм) тўлов миқдори;
- Самарқанд шаҳри ва Самарқанд туманида жисмоний шахслар учун 1 кишига ойлик 5 000 сўм ва юридик шахслар учун 90 000 сўм (ҚҚС билан), вилоятнинг бошқа туманларида эса жисмоний шахслар учун 1 кишига ойлик 4 129 сўм, юридик шахслар учун 59 693 сўм (ҚҚС билан) тўлов миқдори;
- Фарғона вилояти шаҳарларида жисмоний шахслар учун 1 кишига ойлик 5 000 сўм ва юридик шахслар учун 48 000 (53 760 ҚҚС билан) сўм, туманларида эса жисмоний шахслар учун 1 кишига ойлик 4000 сўм ва юридик шахслар учун 48 000 сўм (ҚҚС билан53 760 сўм) тўлов миқдори;
- Андижон вилоятининг жами 16 та шаҳар ва туманида жисмоний шахслар учун 1 кишига ойлик 3 500 сўм ва юридик шахслар учун эса 47 500 сўм (ҚҚС билан) тўлов миқдори белгиланди.
Вазирликка кўра, ҳозирда республиканинг бошқа вилоятларида ҳам қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича кўрсатиладиган хизматлар учун ягона тўлов тарифларини белгилашга доир чора-тадбирлар олиб борилмоқда.
Қайд этилишича, Санитар тозалаш ишларини ташкил этиш республика маркази томонидан ўтказилган таҳлилларга кўра, ўтган давр иш ҳақи, автотранспорт ёқилғи-мойлаш маҳсулотлари ва эҳтиёт қисмлари қиймати ҳамда коммунал хизматлар, жумладан, электр энергияси, ичимлик ва оқова суви нархлари ошган. Бироқ қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича аҳолига кўрсатилган хизматлар учун тасдиқланган тўлов тарифлари охирги 2-4 йил давомида қайта кўриб чиқилмаган. Бу эса санитар тозалаш корхоналарининг молиявий ҳолатига салбий таъсир кўрсатиб, уларнинг 2022 йил якуни бўйича рентабеллик даражаси кескин пасайиб кетишига олиб келган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter