Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ахборот хизмати ходимлари Буюк Британияда малака оширади

Ахборот хизмати ходимлари Буюк Британияда малака оширади

Фото: Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги

Шу йилнинг 23 сентябрида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Буюк Британиянинг Тошкентдаги элчихонаси, Буюк Британия Бирлашган ҳамда Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллиги Вазирлар Маҳкамаси Котибияти ўртасида англашув ва ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум имзоланди.

Меморандум доирасидаги ҳамкорлик Ўзбекистон давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари ходимларининг малакасини оширишга йўналтирилган бир қатор маслаҳат ва семинарларни ўз ичига олади.

Хусусан, мамлакатда стратегик алоқаларни ривожлантиришда тажриба алмашиш ва қўллаб-қувватлаш, идоралараро алоқа ҳамда маълумот алмашинувини йўлга қўйиш, асосий вазирлик, идора ва ташкилотлар ахборот хизматлари ходимларининг салоҳиятини ошириш ва давлат органлари фаолияти очиқлигини таъминлашга қаратилган семинар ҳамда бошқа тадбирларни ўтказиш кўзда тутилган.

Семинарлар АОКА анжуманлар залида Буюк Британия Бирлашган ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллиги Вазирлар Маҳкамаси Котибияти мутахассислари билан биргаликда Буюк Британиянинг Тошкентдаги элчихонаси кўмагида ўтказилади. Тадбирлар идоралараро алоқаларни мустаҳкамлаш, кампаниялар олиб бориш, стратегик алоқалар, рақамли эшиттиришлар, ОАВ ва коммуникацияларни режалаштириш ишларига бағишланади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг