Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Асаканинг собиқ ҳокимига мукофот пули берилмайдиган бўлди

Асаканинг собиқ ҳокимига мукофот пули берилмайдиган бўлди

Бир муддат олдин Андижон вилояти Асака тумани ҳокимининг ишдан олинган бўлишига қарамай унга мукофот пули ёзилгани айтилган эди. 

Андижон вилоят адлия бошқармаси мазкур ҳолат ўрганилгани ва натижада ишдан бўшатилган Асака туман ҳокимига мукофот пули тўлаш ҳақидаги Фармойиш бекор қилинганини маълум қилди.

«Мазкур Фармойиш адлия бошқармаси аралашуви билан бекор қилинди», – дейилади вилоят адлия бошқармаси хабарида.

Эслатиб ўтамиз, Асака тумани ҳокимижорий йил 27 сентябр куни Президент Администрацияси раҳбари Сардор Умурзоқов раислигида ўтказилган видеоселекторда тегишли қарор билан раҳбарлик этикаси қоидаларига риоя этмагани, хизмат ваколатидан четга чиқиб қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйгани учун  ишдан олинган эди.

Мукофот пули тўланиши ҳақидаги ҳужжат эса 30 сентябрь куни имзоланган.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг