Андижонда «тадбиркор» йигитлар қамалди. Улар навбат учун ҳайдовчилардан пул ундириб келган
Андижон вилояти ИИБ ижтимоий тармоқларда тарқалган Олтинкўл туманидаги «метан» шохобчасига навбатсиз киритиш эвазига ҳайдовчилардан пул талаб қилиб келган 2 нафар шахсга оид хабарлар юзасидан расмий маълумот берди.
Унга кўра, ҳолат бўйича туман ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор суриштирув ҳаракатлари натижасида «Sifatli Metan Gaz» МЧЖ автомобилларга газ қуйиш шохобчасига навбатсиз киритаётган шу туманда яшовчи 2 нафар фуқаронинг шахси аниқланган.
Айни пайтда К.Ў ва С.О.ларга нисбатан МЖтКнинг 183, 194-модда 1-қисми ҳамда 200-моддаларига асосан ҳужжатлар расмийлаштирилиб, қонуний тартибда кўриб чиқишлик учун Жиноят ишлари бўйича Олтинкўл туман судига юборилган.
«12 декабрь куни Жиноят ишлари бўйича Олтинкўл туман суди томонидан К.Ў ва С.О.ларга нисбатан тўпланган маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш кўриб чиқилиб, уларга нисбатан 15 суткадан маъмурий қамоқ жазоси тайинланди», – дейилади Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабарида.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter