Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

2023 йилда касаба уюшмаларига мурожаат қилган 8,5 минг нафар ходимнинг ҳуқуқлари тикланган

2023 йилда касаба уюшмаларига мурожаат қилган 8,5 минг нафар ходимнинг ҳуқуқлари тикланган

Фото: Xabar.uz

2023 йилнинг 10 ойи давомида касаба уюшма ташкилотлари томонидан юридик ва жисмоний шахсларнинг 3 минг 643 та мурожаати кўриб чиқилган. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Касаба уюшмалари федерацияси ахборот хизмати раҳбари Муҳаббат Ўрмонбекова маълум қилди.

Таъкидланишича, Мурожаатларни кўриб чиқиш ва жамоатчилик назорати тартибидаги ўрганишлар натижасида қарийб 8,5 минг нафар ходимнинг ҳуқуқлари тикланиб, улар фойдасига 26 млрд. 114 млн. сўмдан зиёд зарар пуллари ундириб берилган.

Шу билан бирга, иш ҳақи ўз вақтида тўланиши, меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори стандартларига риоя этилиши, иш ҳақидан муддати ўтган қарздорликни бартараф этиш бўйича жамоатчилик мониторинги ўтказилиб, касаба уюшмаларининг саъй-ҳаракатлари билан суд, прокуратура, ҳокимият органлари ва меҳнат инспекциясига киритилган 372 та мурожаат натижасида 2023 йилнинг 10 ойи давомида ўз вақтида тўланмаган 151 млрд. сўм иш ҳақи меҳнаткашларга ундириб берилган.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг