8 ойда харид чеки бермаган қарийб 80 минг «магазинчи» жазоланди
Давлат солиқ қўмитаси берган маълумотларга кўра, 2023-йил январ-август ойларида «Солиқ» мобил иловасининг «Солиқ ҳамкор» тизими орқали келиб тушган ҳуқуқбузарликларнинг 79 210 таси харид чеки бермаслик ҳолатлари билан боғлиқ.
Содир этилган жами 84 786 та солиқ ҳуқуқбузарлиги, жумладан:
- 3 343 таси тўловни пластик карта орқали қабул қилмаслик;
- 162 таси пластик карта учун харид суммасини ошириш;
- 2 071 таси бошқа турдаги ҳуқуқбузарлик ҳолатлари бўйича эканлиги айтилди.
Мурожаатларнинг 46 839 таси такрорий бўлганлиги ёки шикоят келиб тушган тадбиркорлик субъектида текширув давом этаётганлиги сабабли қайтарилган.
32 968 та сайёр солиқ текшируви ўтказилиб, 99,5 фоиз ҳолатда ҳуқуқбузарлик тасдиқланган.
Ҳуқуқбузарлик ҳолатлари бўйича хабар берган фуқароларга 2023-йилда 34 682 та ҳолат бўйича (ундирилган жарима миқдоридан 20 фоиз) 28,8 млрд сўм мукофот тўланган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter