2030 йилга бориб инсультдан ўлим кўрсаткичи 2 баравар ошиши айтилмоқда
Хитойлик олимларнинг «Global Health Data Exchange» маълумотларини таҳлил қилиш асносида келган хулосаларига кўра, 2030 йилга келиб, инсультдан ўлим ҳолатлари икки баробар ортиши мумкин.
ЖССТ эса бош мия қон айланишининг ўткир бузилиши дунёда эрта ўлим сабаблари орасида иккинчи ўринни эгаллашини башорат қилган. Хусусан, ишемик инсультга чалинганларнинг катта қисми ҳаётдан кўз юмиши ёки умрбод ногиронликка маҳкум бўлиши мумкин.
Статистик маълумотларда келтирилишича, 2019 йилда инсульт оқибатида 3,29 миллион киши ҳаётдан кўз юмган бўлса, 2030 йилда бу кўрсаткич 6,4 миллион нафарга етади.
Вазиятнинг бундай ёмонлашувига чекиш, тўйиб овқатланмаслик, буйраклар фаолияти бузилиши, семириш, юқори қон босими, қонда холестерин ва глюкоза миқдори ортиши, сайёрамиз аҳолиси сони кўпайиши каби омиллар сабаб бўлади.
«Албатта, бу прогноз жуда хавотирли. Аммо инсоният ишемик инсультнинг олдини олишга қодир. Соғлом турмуш тарзига риоя қилиш энг оқилона ва самарали профилактик чора», – дейди тадқиқот муаллифи Лизе Сюн.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter