1 сентябргача пойтахт дренаж тизими мастер-режаси ишлаб чиқилади
Йиғилишда Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрида ёғингарчилик даврида аҳоли эътирозига сабаб бўлаётган дренаж тизими ҳақида тўхталди.
Давлат раҳбари шаҳар ҳокимлиги олдига дренаж тизимидаги энг муаммоли нуқталарда қурилиш ишларини якунлаш ҳамда 1 сентябрга қадар пойтахт дренаж тизими мастер-режасини ишлаб чиқиш вазифасини қўйди.
Шунингдек, йиғилишда темир йўлда вагонлар паркини янгилаш ва юк ташиш ҳажмини ошириш масаласи мҳокама қилиниб, ўтган йилда бу бўйича сезиларли натижага эришилмагани кўрсатиб ўтилди.
«Ўзбекистон темир йўллари»га вагон ишлаб чиқаришни модернизация қилишга ажратилган маблағлардан унумли фойдаланиб, 1,5 мингта юк ва йўловчи вагонлари ишлаб чиқариши зарурлиги кўрсатиб ўтилди.
«Қўқон», «Самарқанд», «Тошкент» вокзаллари, «Андижон» ва «Урганч» аэропортлари бошқарувини хусусий секторга бериш масаласини ўрганиш топширилди. Шаҳрисабз, Сариосиё ва Қўқон аэродромларида таъмирлаш ишларини якунлаб, маҳаллий авиаташувларни йўлга қўйиш вазифаси қўйилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter