Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Хонанда Шаҳзодадан кутилмаган янгилик!

Хонанда Шаҳзодадан кутилмаган янгилик!

Фото: «Shahzoda.uz»

Хонанда Шаҳзода бу йилги концерт дастурини Тошкентдан узоқда яшаётган мухлислари олдига бориб, намойиш этиш ниятида. Бу ҳақда Миллий матбуот марказида бўлиб ўтган матбуот анжуманида Шаҳзода маълумот берди, дейилади ЎзА хабарида.

— Ҳар йили май ойида Шаҳзода ўзининг катта дастурини намойиш этмоқда, — дейди хонанданинг продюсери Даврон Муқимов. — Бу сафар мухлисларга шодлик улашиш, улар билан яқиндан суҳбатлашиш ва маънавий кўмак бериш мақсадида мамлакат бўйлаб хизмат сафарига чиқмоқчимиз. Янги ижро ва севимли қўшиқлардан иборат «Шаҳзода сенинг шаҳрингда» деб номланган лойиҳамиз шу йилнинг 1-25 май кунлари Нукус, Урганч, Наманган, Андижон, Қўқон, Самарқанд, Бухоро каби ўн икки шаҳар ва туманда намойиш этилади. Ўйлайманки, Шаҳзода ва мухлислар учрашуви унутилмас таассуротларга бой бўлади.

Матбуот анжуманида Шаҳзода иштирокчиларни қизиқтирган барча саволларга жавоб қайтарди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг