Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Халқаро Букер мукофоти ҳиндистонлик аёл ёзувчига топширилди

Халқаро Букер мукофоти ҳиндистонлик аёл ёзувчига топширилди

Фото: «News9live»

Ҳиндистонлик ёзувчи Гитанжали Шри «Қум қабр» романи учун Халқаро Букер мукофотининг 2022 йилдаги соҳибасига айланди.

Асар ҳинд тилидан инглизчага ўгирилган. Таъкидланишича, бу Букер мукофотига сазовор бўлган Ҳиндистон тилларидан бирида ёзилган илк асар.

Романнинг сюжети қизиқ. Бош қаҳрамон — Ҳиндистон шимолида яшовчи 80 ёшли аёл. «Кутилмаганда унинг ҳаёти кескин ўзгариб, ғайриодатий тусга киради», — дейилади роман релизида.

Халқаро Букер мукофоти 2005 йилда таъсис этилган. Хориж ёзувчиларига инглиз тилига таржима қилинган ҳамда Буюк Британия ёки Ирландияда нашр этилган асарлари учун топширилади. Ғолиб 50 минг фунт стерлинг ($63 минг атрофида) олади, пул мукофоти муаллиф ва таржимон ўртасида тенг тақсимланади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг