Туркияда Президент админстрацияси симфоник оркестрининг янги биноси очилди (фото)
Деярли икки асрлик тарихга эга Туркия Республикаси Президенти Администрацияси (CSO) симфоник оркестрининг янги биноси фойдаланишга топширилди.
Асоси 1826 йилга бориб тақаладиган симфоник оркестрнинг Анқарада қурилган янги биноси очилишида Туркия Президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған ва Маданият ва туризм вазири Меҳмет Нури Эрсой иштирок этди.
Жами Жон Делиорман бошчилигида ўтказилган очилиш дастурида дунёга машҳур сопрано Ангела Георгиу, фортепиано дуэти опа-сингил Гуҳер ва Суҳер Пекинел ва пианиночи Идил Бирет қатнашди.
Бино архитектор Семра ва Ўзжан Уйгур жуфтлиги лойиҳасида ишлаб чиқилган. Ёпиқ майдони 62 547 квадрат метрга эга бўлган янги бинода Президент симфоник оркестри, шунингдек Анқара давлат полифоник мусиқалари хори, Анқара Турк Жаҳон мусиқа ансамбли, Анқара давлат турк халқ мусиқалари хори, Анқара давлат мумтоз турк мусиқалари хори ва Давлат халқ рақс ансамбли жойлашган. Янги бинода 2023 кишига мўлжалланган катта концерт зали, 500 кишига мўлжалланган кичик концерт зали, 10 минг кишига мўлжалланган очиқ концерт майдони ва Президенти Администрацияси симфоник оркестри музейи ҳам мавжуд.
Президенти Администрацияси симфоник оркестри биноси, мамлакатдаги симфоник оркестр учун мўлжалланган илк бино ҳисобланади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter