ТуркСОЙ — туркий тилли халқлар маданиятини бирлаштирадиган ташкилот
Туркий халқлар маданияти халқаро ташкилоти (ТУРКСОЙ) — барча туркий тилли халқлар маданияти тарғиботини олиб борадиган ташкилот бўлиб, туркий халқлар бирдамлиги йўлида умумий бойлигимиз бўлган маданиятимизни сақлаш, ривожлантириш ва келажак авлодга етказиб бериш билан шуғулланадиган ташкилотдир.
Халқаро ташкилотнинг бош қароргоҳи Туркиянинг Анқара шаҳрида жойлашган. Ташкилот илк бора 1992 йилда Боку ва Истанбул шаҳарларида Ўзбекистон, Туркия, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Туркманистон маданият вазирлари иштирокида ўтказилган учрашувлар натижасида ташкил топган. Ўша учрашувларда вазирлар ҳамкорликка келишиб олган эди.
Натижада 1993 йилнинг 12 июлида Олмаота шаҳрида шартнома имзоланди ва туркий халқлар маданияти ва санъати халқаро ташкилоти тузилди.
1996 йилдан эътиборан ТуркСОЙ ва Юнеско ўртасида расман ҳамкорлик бошланди.
2009 йилда ташкилотга ҳозирги расмий ном берилди. Ўша йилдан эътиборан ТуркСОЙ Туркий кенгаш таркибига кирди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter